Спорт | 15:32 / 23.08.2018
25528
1 дақиқада ўқилади

Ольга Забелинская нега Осиё ўйинларига қўйилмагани маълум бўлди

Фото: AFP

Осиё Олимпия кенгаши ўз фуқаролигини ўзгартирган Ольга Забелинскаяга нима учун Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қатнашишга рухсат бермагани айтилди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

Бу ҳақда велоспорт бўйича Вьетнам аёллар терма жамоаси мураббийи Николай Курков маълум қилди.

«Вьетнам, Таиланд ва Малайзия вакиллари гуруҳ баҳслари арафасида ташкилотчиларга UCI ҳужжатларини тақдим этдилар, унга кўра, бир миллий жамоадан иккинчисига ўтиш узоқроқ муддат давом этиши керак - бир ярим йилдан икки йилгача. Шунингдек, ушбу спортчи июнь ойида Россия чемпионатида ҳам иштирок этган. 

Бунга жавобан ўтиш жараёни икки федерация - Ўзбекистон ва Россия томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошганига оид тушунтиришлар берилди. Бироқ, бу бошқаларни қониқтирмади», - дея аниқлик киритди мутахассис.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Осиё Олимпия кенгашида Забелинская ўтишининг барча тафсилотларини тўлиқ билишмаган.

Мавзуга оид