Жаҳон | 00:49 / 24.08.2018
17320
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонга банан қутилари орасида йўлтанламас олиб кирилмоқчи бўлди 

Юк машинаси ҳайдовчиси Россиянинг Волгоградидан Чимкентга Range Rover Vogue йўлтанламасини банан қутилари орасига яширган ҳолда олиб кирмоқчи бўлди.

Фото: Sputnik / Владимир Песня

Жип Iveco Stralis юк машинаси Волгоград вилояти туманларидан бирида чегара назоратидан ўтаётганда аниқланган. Юк машинаси тиркамасида қора рангли Range Rover Vogue аниқланган. У банан қутилари орасига яширилган бўлган.

Ҳайдовчида контрабанда қилинаётган автомобил учун ҳужжат бўлмаган. Машина ким учун мўлжаллангани ноаниқ. Ҳайдовчи полицияга топширилган.

Мавзуга оид