Спорт | 14:23 / 24.08.2018
7210
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Жиу-житсучилар ютқазди, энди бронза учун имконият бор

Фото: Анвар Ильясов

Осиё ўйинларида жиу-житсу спорти бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонликлар жамоаси муваффақиятсизликка учради.

Аввалига -69 кг вазн тоифасидаги Ҳомиджон Мўминов ва Асадулло Бозоров нимчорак финалдаёқ турнирни тарк этишганди.

-56 кг вазн тоифасидаги Акмал Амиров ва Достон Рўзиев эса чорак финалга чиққанди. Бу спортчилар ярим финалга йўлланма олишолмади ва бронза медал учун ўтиш ўйинларида иштирок этишди. Достон Рўзиев ўтиш ўйинида туркманистонлик Кемал Мередовга ютқазди (3:6), Амиров эса қозоғистонлик Куандик Конисов устидан соф ғалабага эришди. 

Акмал Амиров кечки дастурда бронза медали учун жанг қилади. Унга бошқа бир қозоғистонлик спортчи Сайдали Нуржон рақиблик қилади.

Мавзуга оид