Жаҳон | 20:40 / 26.08.2018
59774
2 дақиқада ўқилади

Инсон танасида янги орган топилди

Фото: Dreamstime

Сиднейдаги Гарвана тиббий тадқиқотлар институти олимлари инсон танасида инфекция билан қайта зарарланмасликка ёрдам берувчи янги микроорганни аниқлашди. Бу ҳақда Science Alert илмий порталида маълум қилинган.

Лимфа тугунлари устида аниқланган орган субкапсуляр пролифератив ўчоқ деб аталган. Дастлаб бу орган лаборатория сичқонларида, кейинроқ эса одамларда аниқланган.

Олимларнинг таъкидлашича, организм бирор инфекцияга рўбарў келгач, келгусида ундан яхшироқ ҳимояланади. “Иммунитет хотираси” деб аталувчи бу хусусият хотиранинг B-ҳужайралари тўпланишига хос. Олимлар уларнинг мавжудлигини аввал ҳам билишган, бироқ уларнинг аниқ жойи биринчи марта аниқланди.

Фото:Tri Phan

Олимлар ушбу тадқиқотни муҳим кашфиёт деб аташмоқда. Организм инфекция билан зарарланганда касал қўзғатувчи бактериялар сони ҳар 20-30 дақиқада икки марта кўпаяди. Агар инсон иммун тизими инфекция билан курашишга жуда узоқ тайёрланса, унда организм инфекцияни бартараф этишга улгуролмай қолиши ва инсон ҳалок бўлиши мумкин.

Мавзуга оид