Жаҳон | 21:55 / 26.08.2018
4620
2 дақиқада ўқилади

Мнангагва Зимбабве президенти сифатида қасамёд келтирди  

Фото: AP

Июлда Зимбабведа ўтган президент сайловларида ғолиб бўлган Эммерсон Мнангагва мамлакатнинг янги президенти сифатида қасамёд келтирди. Бу ҳақда маҳаллий Mail нашри маълум қилди. 

Президент инаугурацияси 26 августда пойтахт Хараредаги бош стадионда ўтди. Унда Африка давлатлари етакчилари, жумладан ЖАР президенти Сирил Рамафоса, Конго Демократик Республикаси президенти Жозеф Кабила, Замбия президенти Эдгар Лунгу, Лесото бош вазири Пакалита Мосисили ва Африка иттифоқи раиси, Руанда президенти Поль Кагаме меҳмонлар сифатида иштирок этишди. 

Мнангагва йиғилганлар олдида давлат раҳбари қасамёдини келтирди ва “Зимбабвега содиқ бўлиш, мамлакатнинг конституцияси ва бошқа қонунларига амал қилиш ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қилишга” ваъда берган. 

2017 йил ноябрь охирида Зимбабве президенти лавозимидан 30 йиллик бошқарувдан кейин ҳарбийлар босими остида 93 ёшли Роберт Мугабе истеъфога кетди. У мамлакатни 1987 йил 31 декабрдан 2017 йил 21 ноябргача бошқарган. Унинг ўрнини сайловлар ўтказилгунгача Мнангагва эгаллаган.

Мавзуга оид