Спорт | 12:00 / 28.08.2018
9082
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Шунқор Абдурасулов ҳам ярим финалга чиқди

Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди.

 -60 кг вазн тоифасида турнирга ташриф буюрган Шунқор Абдурасулов чорак финал жангини қирғизистонлик Қодирбек Арген улуга қарши ўтказди ва ғалабага эришди.

Абдурасулов рақибини 3:2 (28:27, 28:27, 27:28, 27:28, 28:27) ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Энди унинг ярим финалдаги рақиби таиландлик Жунтронг Ружакран бўлади. Ярим финал жанги 31 август куни ўтказилади. Бу боксчи чорак финалда индонезиялик Папенданг Фаррандни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.

Бироз олдинроқ Ўзбекистон жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов индонезиялик Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққанди.

Бугун ўзбекистонлик яна бир боксчи, -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал жангини ўтказади. Унинг ярим финал йўлидаги рақиби жанубий кореялик Лим Ҳюнчул бўлади.

Мавзуга оид