Спорт | 09:50 / 30.08.2018
14557
2 дақиқада ўқилади

Мэйуэзер Макгрегорнинг қўполлигига жавоб қайтарди

Фото: REUTERS

Ирландиялик яккакураш жангчиси Конор Макгрегорга залида машғулот қилишни таклиф қилган америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ирландияликдан бунга жавобан ҳақорат олди. 
Макгрегор Мэйуэзернинг таклифига “Мэйуэзерларнинг Катта Флойд ва Рожердан (Мэйуэзернинг отаси ва амакиси) бошқаларини жин урсин. Ҳеч қандай ярашув йўқ. Олға бориш ёки мағлубият”, деб қўпол жавоб қайтарган.

Америкалик ҳам “қарздор” бўлиб қолишни истамай, инстаграм орқали Макгрегорнинг ҳақоратига жавоб қайтарди. Боксчи ижтимоий тармоқда Макгрегорга мушт тушираётгани суратини жойлаштириб, унга “Мен энг осон ишлаб топган 9 рақам. Қалай?”, деган ёзув қолдирган.

 

A post shared by Floyd Mayweather (@floydmayweather) on

2017 йил августда Мэйуэзер ва Макгрегор бокс қоидалари бўйича жанг ўтказганди. Мэйуэзер 10-раундда рақибини нокаутга учратган. Таъкидланишича, америкалик ушбу жанги учун 300 млн долларга яқин пул олган.

28 августда Мэйуэзер Макгрегорга россиялик Хабиб Нурмагомедовга қарши жангига тайёрланиш вақтида Лас-Вегасдаги залини машғулотлар учун беришга тайёрлигини айтганди.

Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасида UFC чемпиони учун жанг 6 октябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид