Ельцин Клинтонни Қрим бўйича огоҳлантирган
Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин америкалик ҳамкасби Билл Клинтонни коммунистлар Қрим ярим оролини ва Аляскани мамлакат таркибига қайтариш истагида экани ҳақида огоҳлантирган. Бундан Билл Клинтон кутубхонаси веб-сайтида эълон қилинган икки етакчиларнинг музокаралари расшифровкаси дарак бермоқда.
Ельцин АҚШ оммавий ахборот воситалари коммунистларни «яхши, ҳалол ва дўст», деб ҳисоблаши, аммо бунга ишониш керак эмаслиги ҳақида гапирган. Россия президенти барча коммунистларни ҳамма нарсани йўқ қиладиган «мутаассиблар», деб атаган.
«Улар Қримни қайтариб олади, улар ҳаттоки Аляска учун ўз ҳуқуқлари борасида даъво қиладилар», - дея маълум қилган Ельцин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ельцин ва Клинтон 1999 йилда Путин ҳақида гаплашгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:36 / 23.12.2024
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
10:20 / 11.11.2024
Трамп жамоаси «йўқотилган Қрим» ҳақидаги сўзлардан бош тортди
23:37 / 17.10.2024
Эстония қримтатарларнинг депортациясини геноцид деб тан олди
22:45 / 09.10.2024