Спорт | 13:44 / 01.09.2018
14766
1 дақиқада ўқилади

Иқболжон Холдоров Осиё ўйинлари чемпионига айланди

Индонезияда Осиё ўйинларининг бокс бўйича финал баҳслари давом этмоқда.

-64 кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров олтин медал учун мўғулистонлик Батарсук Чинзоригга қарши рингга чиқди.

У жангда тўлиқ устунликка эришди в 5:0 (29:28, 29:28, 30:27, 29:28, 30:27) ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Унинг олтин медали Ўзбекистон бокс жамоасининг учинчи, делегациянинг 18-олтин медалига айланди.

-69 кг вазн тоифасида Бобоусмон Батуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши, -75 кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Қозоғистоннинг яна бир вакили Абилхан Аманкулга қарши жанг қилади.

Мавзуга оид