Спорт | 15:55 / 01.09.2018
38841
2 дақиқада ўқилади

Терма жамоа катта мураббийи Ҳасанбой Дўсматов ва кашфиётлар ҳақида гапирди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев Kun.uz мухбирига интервью берди. Унда мутахассис Осиё ўйинларидаги натижа ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ҳамма боксчиларимиздан қониқдик. Ютқизган болаларга келсак, бу биринчи навбатда омад, бунинг устига баъзи вакилларимиз катта мусобақаларда энди қатнашмоқда. Ҳасанбой ҳам қўлидан келганини қилди. У бироз танаффусдан кейин энди секин-секин ўзига келмоқда. Рақибда ҳам мактаб бор, улар ҳам Ҳасанбойни жуда яхши ўрганишган. Агар Ҳасанбой уни бир марта кўрган бўлса, улар Ҳасанбойни минг марта кўрган. Ўйлайманки, ўзига яраша хулоса чиқарамиз.  

Ғолиб йигитларимиз эса ҳаққоний чемпион бўлишди. Барча болаларимиздан яхши натижани кутгандик. Бобоусмон Батуров, Миразиз Мирзахалилов ўзига хос кашфиёт бўлди. Уларнинг қўлга киритган натижалари кейинги мусобақалар учун жуда катта туртки ҳисобланади. 

Мусобақадан аввал Қозоғистон қийинчилик келтириб чиқаришини кутгандик. Аммо, Осиё ўйинлари вақтида Шимолий Корея боксчилари ўзига хос «сюрприз» бўлди. Индонезия вакиллари ҳам кучли ҳаракат қилишди. 

Шуни айтиб ўтишим мумкинки, бизда боксда авлодлар алмашинуви ҳеч қандай муаммоларсиз ўтади. Сабаби захирамиз жуда кучли, захирадаги болалар ўз навбатини кутиб турибди. Рақобат жуда кучли», - деди Қиличев.

Мавзуга оид