Жамият | 13:13 / 03.09.2018
15012
1 дақиқада ўқилади

Танишини қўллари билан уриб, умрига зомин бўлган шахс ушланди

Иллюстратив фото/ Sputnik

Шу йилнинг 2 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида қотиллик юз берди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи А.Б. А.Темур кўчасида маст ҳолда бўлган таниши Ж.М.нинг бошига қўллари билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Ж.М жароҳат сабаб шу куни уйида вафот этган. А.Б. қўлга олинган.

Мавзуга оид