Ўзбекистон | 16:23 / 05.09.2018
8180
5 дақиқада ўқилади

Президент қарори: “Ўзагротехсаноатхолдинг” ташкилий тузилмаси янгиланди

Президент “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагротехмаш” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув органларининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқулланди:

“Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзагротехмаш” АЖнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштириш;

“Ўзагролизинг” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш;

“Ўзагролизинг” АЖ устав фондидаги “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга тегишли улушни кейинчалик берилаётган улушнинг баланс қийматига “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ устав фондини камайтириш орқали давлат тасарруфига ўтказиш;

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалар (ускуналар) ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини “Ўзагролизинг” АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган ҳажмда реализация қилишни ташкил этишни ҳам назарда тутувчи “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятини кенгайтириш.

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзагротехмаш” АЖ, “Ўзагролизинг” АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб- қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда “Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга бирлаштириш ва “Ўзагролизинг” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирларнинг ўтказилишини таъминлайди.

Белгилаб қўйилишича:

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ қайта ташкил этилаётган “Ўзагротехмаш” АЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

“Ўзагротехмаш” АЖни “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга бирлаштириш “Ўзагротехмаш” АЖ акцияларининг давлат пакетини “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ устав капиталига номинал қийматда ўтказилгандан кейин амалга оширилади.

Қуйидагилар:

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш;

ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлари билан таъминлашни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида замонавий энергия ва металларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига замонавий юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизация воситаларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришни яратиш ва амалдагиларни модернизация қилишга қаратилган илмий-техникавий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошириш;

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

Қуйидагилар “Ўзагролизинг” АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш;

аграр йўналишдаги фаолиятнинг устуворлигини таъминлаган ҳолда лизинг фаолияти йўналишларини диверсификациялаш ва кенгайтириш;

замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган лизинг хизматлари турларини ва инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;

агросаноат комплекси, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг лизинг лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш;

лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасига замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш ва кадрлар малакасини ошириш.

Белгилаб қўйилишича:

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раислари тегишли жамиятларнинг акциядорлари умумий йиғилишида сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизматлари шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилади;

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раисларининг ўринбосарлари тегишли жамиятларнинг кузатув кенгашлари томонидан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизматлари шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Мавзуга оид