Жаҳон | 19:47 / 05.09.2018
9068
1 дақиқада ўқилади

Скрипалларни заҳарлашда Nina Ricci атири идишидан фойдаланилгани маълум қилинди

Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумонланаётган россияликлар Nina Ricci «Premier Jour» атири идишидан фойдаланишган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

 Фото : Metropolitan Police

Газетанинг хабарига кўра, Александр Петров ва Руслан Боширов идишни Россиядан олиб келишган.  

Қайд этилишича, худди шу идишни июнь ойида парклардан бирида британиялик Чарли Роули дугонаси Дон Стержесс билан топиб олганди.

5 сентябрь куни Лондон Скрипаллар иши бўйича гумонланаётган россияликларнинг исм-шарифларини эълон қилди. Бундан ташқари, уларнинг фотосуратлари ҳам чоп этилди.

Британия махсус хизматлари Эймсбери шаҳрида яшовчи Чарли Роули ва Дон Стержесс айнан Скрипаллар жабр кўрган модда таъсири остида бўлганликларини таъкидлаган. Роули касалхонада ўзига келган, Стержесс эса вафот этганди. Эркакнинг айтишича, у идиш ичидаги моддани атир деб ўйлаб аёлга совға қилган.  

Мавзуга оид