Жамият | 15:10 / 06.09.2018
13640
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Каптива”ни олиб қочган шахс воқеа жойида қўлга тушди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

3 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 2 сентябрь куни С.А. Чорсу даҳаси олдида Фарғона вилояти яшовчи А.И. томонидан қаровсиз қолдирилган “Каптива” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, шу куни соат 23:00ларда автомашинада воқеа жойига қайтиб келган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид