Скрипаллар иши. Женева шаҳрининг муҳим ўрни аниқланди
Британиялик терговчилар ГРУ собиқ зобити Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда гумон қилаётган россияликлар Европага ўнлаб маротаба парвоз қилишган. Бу ҳақда The Telegraph газетаси Буюк Британия ҳукуматидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
Чипталарга кўра, Александр Петров ва Руслан Боширов тахаллусидан фойдаланган эркаклар кўпроқ Женевага ташриф буюришган. Ҳаммаси бўлиб улар у ерда бир неча ҳафта бўлишган. Британия томонининг фикрига кўра, улар Женевада ким билан учрашганини аниқлаш энди «ҳозирда давом этаётган терговга мутлақо калитдир».
Аввалроқ, россияликлар Британия визаларини олиш учун Санкт-Петербургдан бўлган тадбиркорлар сифатида ўзини таништиришгани маълум бўлганди. Уларнинг ҳақиқий исмлари ошкор этилмаяпти, бироқ Лондоннинг таъкидлашича, бу терговга аллақачон маълум.
The Daily Telegraph’нинг аниқлик киритишича, гумонланувчиларнинг исмлари ундан аввал ҳам маълум бўлган, аммо Британия томони Россияда ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионати туфайли буни очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларни заҳарлаган шахслар тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024