Спорт | 15:37 / 11.09.2018
11977
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинларига қўйилмаган Ольга Забелинская ҳақида янги маълумот берилди

Фото: AFP

Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) томонидан август ойи бошида халқаро стартларда Ўзбекистон номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган, шосседаги велопойгалар бўйича учта Олимпия медали соҳибаси Ольга Забелинская Россиянинг Cogeas-Mettler жамоаси таркибида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган жамоавий пойга бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи. Бу ҳақда спортчи ТАСС’га хабар берди.

38 ёшли Забелинская спорт фуқаролигини Россиядан Ўзбекистонга ўтказганидан сўнг, UCI қоидаларига кўра, иккита жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Бироқ, Cogeas-Mettler таркибида жамоавий пойгада иштирок этиши мумкин.

«Мен жамоавий мусобақада иштирок этишни режалаштирмоқдаман», - дея хабар берди Забелинская. Алоҳида стартли жамоавий пойга Инсбрукда 23 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Cogeas-Mettler учун 2018 йилги мавсумда россияликлар Мария Новолодская, Елизавета Ошуркова, Екатерина Аношина, Евгения Аугустинас, Карина Касенова ва Гулноз Бадикова, шунингдек, Андрия Христофору (Кипр) ҳамда Элиз Чабби (Швейцария) иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ольга Забелинская нега Осиё ўйинларига қўйилмагани маълум бўлганди.

Мавзуга оид