Жаҳон | 21:06 / 15.09.2018
8667
1 дақиқада ўқилади

«Флоренс» довули қурбонлари сони етти кишига етди

Фото: AP

АҚШда "Флоренс" довули қурбонлари сони етти кишига етди, деб хабар берди News & Observer.

Аввалроқ довул натижасида Шимолий Каролинада беш киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШдаги 930 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолган. Сув тошқини Жанубий Каролина ҳудудига ҳам етиб келган. АҚШ миллий гвардиясининг ўнг мингга яқин ҳарбий хизматчиси табиий офат оқибатларини бартараф қилиш учун сафарбар қилинган.

Айни пайтга келиб шамол тезлиги пасайиб, соатига 110 километрга тушган. Хабар қилинишича, ёғингарчилик сабабли сув тошқинлари хавфи сақланиб қолади.

Дам олиш кунларига келиб довул кучи пасайиши кутилмоқда.

Мавзуга оид