Фан-техника | 12:01 / 17.09.2018
16306
2 дақиқада ўқилади

Улкан тозалаш тизими Тинч океанини чиқиндилардан тозалашга киришди

Голландиялик Боян Слатга қарашли Ocean Cleanup фонди Тинч океанини чиқиндилардан тозаловчи улкан тизимни ишга туширди.

Фото: Ocean Cleanup

Компьютер ўйини қаҳрамони "Пакман" номини олган тизим океандаги пластик чиқиндиларни йиғиб олади ва қуруқликка чиқаради. Унинг асосий вазифаси Калифорния ва Гавайи ўртасидаги улкан чиқинди уюмини йўқотишдир. Тизим муваффақиятли ишлайдиган бўлса, чиқинди уюми беш йил ичида икки бараварга камаяди.

Фото: Ocean Cleanup

Узунлиги бир километрга яқин ва қиймати 20 миллион доллар бўлган мазкур тизим биринчи йилда океанни 70 минг тонна чиқиндидан халос қилади. Тинч океанида 1,6 миллион квадрат километр майдонни эгаллаган чиқинди уюми ҳаттоки коинотдан ҳам кўриниб туради.

Фото: EPA 

Тизимни голландиялик ихтирочи ва бизнесмен Боян Слат яратган. У 16 ёшида Тинч океанини тозалаш муаммоси билан қизиқа бошлаган. Ҳозирда 24 ёшда бўлган Слат ўтган давр мобайнида Ocean Cleanup фондини ташкил этишга, краудфандинг услуби бўйича 20 миллион доллардан ортиқ пул йиғишга ва улкан тозалаш тизимини яратиб, ишга туширишга эришди.

Боян Слат
Фото: AP
Фото: REUTERS
Фото: AP
Caption

Мавзуга оид