Жаҳон | 17:35 / 19.09.2018
13118
2 дақиқада ўқилади

Клинтон Трамп Оқ уйни қандай қилиб «тозалаб ташлаши» мумкинлигини айтди

Фото: Getty Images

АҚШ собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон MSNBC'га берган интервьюсида, АҚШ президенти Дональд Трамп оралиқ сайловлардан сўнг Оқ уйни «тозалаб ташлаши» мумкинлигидан ташвишда эканини билдирди. Бундай вазият демократлар вакиллар палатаси ёки сенатда кўпчилик ўринни олишмаса содир бўлиши мумкин, дея қўшимча қилиб ўтди Клинтон.

Клинтоннинг сўзларига кўра, Трамп ноябрь ойида ўтказиладиган сайловлар ортидан ўзига Оқ уйда ва президент маъмуриятида ишлайдиган «одамларни оммавий равишда ишдан бўшатиши» мумкин. Хусусан, бундай хавотирлар The New York Times газетасида эълон қилинган ва Трамп маъмуриятининг номи ошкор этилмаган юқори мансабли ходимининг мақоласидан сўнг пайдо бўлди. Унда ходимлар президентга «тинч қаршилик» кўрсатаётгани ҳақида сўз юритилади. Клинтоннинг сўзларига қараганда, бу ҳолат Трамп ўзига қарши ишлашда гумон қилаётган ходимлардан қутулишни хоҳлаб қолиши эҳтимолини оширади.

Ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан сўнг Трамп «янада назорат қилинмайдиган ва ҳисобот бермайдиган» бўлади, дея ташвишланмоқда Клинтон.

Ноябрда АҚШ ҳудудида Қўшма Штатлар конгрессида оралиқ сайловлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Сурия бўйича қарор қабул қилишга ваъда берганди. 

Мавзуга оид