Спорт | 21:05 / 19.09.2018
8561
1 дақиқада ўқилади

Сауль Альваресдан Головкиндан ютиб олган унвонларидан бири олиб қўйилди

Фото: AFP

Ўрта вазн тоифасида эндиликда WBC ва WBA (Super) версиялари бўйича жаҳон чемпиони бўлиб қолган мексикалик Сауль “Канело” Альварес Халқаро бокс ташкилоти – IBO чемпионлик камаридан маҳрум этилди. Альварес қозоғистонлик Геннадий Головкин билан жангидан кейин IBO’га жанг олдидан бадал тўламагани маълум бўлган. Эндиликда унвон вакант бўлиб қолади.

15 сентябрда Лас-Вегасда Альварес ва Головкин ўртасида ўтган такрорий жанг мексикаликнинг ғалабаси билан якунланганди. Қозоғистонлик боксчи фаолиятидаги илк мағлубиятига учраб, барча унвонларидан маҳрум бўлган.

IBO 1988 йилда ташкил этилган ва профессионал боксда нуфузлилик бўйича 5-рақамлиси ҳисобланади. Ҳозирда машҳур боксчилардан фақатгина Энтони Жошуа IBO унвонига эга.

Мавзуга оид