Ўзбекистон ва Болгария университетлари ўртасида меморандум имзоланди
Куни кеча Тошкент давлат аграр университетига Болгария давлатининг Пловдив аграр университети қишлоқ хўжалиги профессорлари Светлана Янчева ва Христина Янчева ташриф буюрди.
Улар ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишларида магистратура босқичида “Қўшма дастур” жорий этиш;
- Ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишлардаги докторантларга раҳбарлик қилиш;
- Икки университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари алмашинуви масалалари ва “Қўшма дастур” лойиҳасини амалиётга жорий этишни мақсад этишган.
Учрашув давомида Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Б.Сулаймонов сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ўз фикрларини билдирди. Лойиҳа ташкилотчилари томонидан университет қошидаги “Қишлоқ хўжалигида иннавацион ишланмалар ва маслаҳат маркази”даги тегишли тажриба майдонига кўргазмали ташриф уюштирилди. Учрашув сўнгида “Қўшма дастур” лойиҳалари ишлаб чиқилди ва меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
23:26 / 10.12.2024
Болгария Россия газининг Европага транзитини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
12:50 / 28.10.2024
Болгария парламентига сайловларда ФБЕТ - ДКИ блоки етакчилик қиляпти
00:21 / 10.09.2024
Болгария ҳудудий сувларида 13 та давлат иштирокида ҳарбий ўқувлар ўтказилади
12:16 / 10.06.2024