Спорт | 08:40 / 23.09.2018
47632
1 дақиқада ўқилади
Жошуа Поветкинни нокаут билан мағлуб этди
Россиялик боксчи Александр Поветкин ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида WBA Super, WBO, IBF ва IBO чемпионлик камарлари учун кечган жанг россияликнинг мағлубияти билан якунланди.
Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтган бокс кечасининг асосий жангида Жошуа рақибини 7-раундда нокаутга учратди.
Шу тариқа, Поветкин фаолиятидаги 2-мағлубиятга учради. Унинг ҳисобида 35 та ғалаба бор. Жошуа эса бирорта мағлубиятсиз зафарли юришини давом эттириб, 22-ғалабани қўлга киритди.