Спорт | 11:12 / 26.09.2018
8469
1 дақиқада ўқилади
Бокс бўйича жаҳон чемпиони жароҳатдан кейин рингга қайтишга рухсат олди
Бокс бўйича ўрта вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Сауль Альварес жароҳатидан кейин рингга қайтиш учун шифокорлардан рухсат олди.
Boxingnews24 хабарига кўра, мексикалик қозоғистонлик спортчи Геннадий Головкин билан жангда кўзидан олган оғир жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқиши мумкин эди.
Таъкидланишича, шифокорлар Альвареснинг соғлиғига таҳдидни кўришмаган. У октябрь ойида машғулотларни бошлаши керак.
Мексикалик кейинги жангини декабрь ойида ўтказишни режалаштирмоқда. Кутилишича, Давид Лемье унинг рақибига айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича жаҳон чемпиони гиёҳванд аёлни масхара қилгани учун 100 минг долларлик жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
17:39 / 09.12.2024
Исроил Мадримов билан Сергей Богачук жанги бекор қилинди
18:31 / 14.11.2024
Қирғизистон президенти россиялик боксчига 150 минг долларлик Rolls-Roys совға қилди
22:40 / 28.08.2024
Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга муддатидан олдин подполковник унвонлари берилди
21:18 / 19.08.2024