Ўзбекистонда валюта «қора бозори» фаоллашди
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, кўплаб жойларда яна валютафурушлар пайдо бўлган.
«Улар бу ерда 6 ойдан ортиқ вақт давомида кўриниш бермаганди. Одатда бу ерга фақат кечқурун келишган, лекин ўзларининг доимий мижозлари билан ишлашган. Энди исталган кишига хизмат кўрсатишмоқда», - дейди манбалардан бири.
Валютафурушлар эски нуқталарида фаолроқ ишлай бошлаганлар: бозорлар, уйлар яқинида ва айрим кўчалардаги «махсус жойларда».
Манба маълумотларига кўра, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида олти нафар валютафуруш ўзининг эски жойига қайтиб келган.
«Улар ғойиб бўлганди, аммо энди яна пайдо бўлиб қолишди», - дейди манбалар.
Бунинг сабаби битта: шов-шув. Одамлар сўнгги вақтларда курс ўсиб бораётгани туфайли долларни фаоллик билан сотиб олмоқда.
«Улар нима қиляпти? Кимдир доллар курси 10-11 минг сўмгача кўтарилиши ҳақида миш-миш тарқатмоқда. Натижада, кўплаб одамлар ўзларининг барча маблағларини долларга ўтказишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, валютафурушлар учун фойдали. Уларнинг бизнеси яна кучаймоқда», - дея таъкидлаб ўтди Kun.uz’нинг банк тизимидаги манбаларидан бири.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни Ўзбекистон Марказий банки валюталар янги курсини белгилади. АҚШ доллари қиймати 40,28 сўмга ошди ва расмий курс 8079,28 сўмни ташкил этди.
Хулоса: банк ходимлари ва раҳбарлари Ўзбекистон банк тизимига аҳолининг ишончини кучайтириши шарт.
Мавзуга оид
16:12 / 23.12.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
09:49 / 17.12.2024
Кейинги 3 йилда доллар курси қандай бўлади? – прогнозлар
16:38 / 14.12.2024
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12 890 сўмдан ошди
19:16 / 12.12.2024