Спорт | 16:38 / 28.09.2018
10204
3 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари ғолибларининг мураббийлари тақдирланди

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни тақдирлаш маросими ўтказилиб, XVIII ёзги Осиё ўйинлaрида ғолиб вa совриндорлaр бўлган спортчилармиз пул мукофотлaри билaн тaқдирлaнишган эди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Бугун, 28 сентябрь куни, Олимпия шон-шуҳрати музейида тантанали маросим ташкил этилиб, унда ўйинлaрининг ғолиб вa совриндорлaрини тайёрлаган тренерларга пул мукофотлaри топширилди. Бу ҳақда Kun.uz'га Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.

Дастлаб, президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов тадбирни очиб бериб, президент томонидан жисмоний тарбия ва спорт масалалари бағишлаб ўтказилган йиғилиш ўтказилгани ва соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилгани  таъкидлади. Шунингдек, барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклаб, спорт мураббийларига масъулиятли ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилади. 

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Шундан сўнг жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг XVIII ёзги Осиё ўйинлaри ғолиб вa совриндорлaрини тайёрлаган тренерларини тақдирлаш бўйича фармойишини ўқиб эшиттирди. 

Унга кўра, Осиё ўйинларида шогирдлари олтин медални қўлга киритган мураббийлар 2500, кумуш медаль 1500, бронза медалга эга чиққан спортчиларимизнинг мураббийлари эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Тантанали тадбирда кураш бўйича мураббий Ризамат Солиев ва бокс бўйича мураббий Ўткир Ҳайдаровга сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарнинг ғамхўрлиги ва соҳага қаратилаётган эътиборидан мамнун эканликларини, келгусида ҳам чемпион шогирдлар етиштириб чиқариш йўлида янада иштиёқ билан меҳнат қилишларини билдиришди. 

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Индонезиянинг Жaкaртa вa Пaлембaнг шaҳaрлaридa ўткaзилгaн XVIII ёзги Осиё ўйинлaридa спортчилaримиз 21 олтин, 24 кумуш вa 25 бронзa, жaми 70 тa медaлни қўлгa киритиб, давлатимизнинг мазкур ўйинлар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этишган эди.

Мавзуга оид