Фан-техника | 21:30 / 01.10.2018
7539
2 дақиқада ўқилади

Телевизор ва мониторлардаги тасвирни блокловчи кўзойнак ихтиро қилинди

Американинг In Real Life компанияси телевизор ва мониторлардаги тасвирларни яшира олувчи махсус кўзойнакларни ишлаб чиқди. BBC шу ҳақида хабар берди. 

"In Real Life  компанияси кўзойнакларида махсус поляризацияланган линзалар қўлланилади, бу линзалар дисплейлардаги тасвирни қора тўғри тўртбурчакка айлантиради", - дейилади компанияда. 

"Кўзойнаклар экранлар денгизига чўкиб кетмаслик учун атрофимиздаги дисплейлардаги тасвирларни фильтрлашга мўлжалланган", - дейди компания асосчиси Иван Кэш. Унинг фикрича, инсонга чалғитувчи визуал ахборотдан дам олиш имконини берувчи қурилма бўлиши керак. 

"Баъзан смартфонларни "парвоз" режимига ўтказиб, барча телевизорларни ўчириб қўйишимиз мумкин. Бироқ вақт ўтган сари бундай ҳашаматдан йироқлашяпмиз", - дея қўшимча қилди Кэш.

Таъкидлаш жоизки, кўзойнаклар LCD ва LED технологияларидан фойдаланган ҳолатда ишланган бўлсагина экранлардаги тасвирни блоклай олади. Кўзойнак OLED-технологиясига кўра ишланган дисплейлар ва гаджетлар экранларидаги тасвирларни блокламайди. 

Мавзуга оид