Жамият | 12:24 / 02.10.2018
18769
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ЙТҲ. “Нексия” ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида 1 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшаган Х.Б. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Оқсой” маҳалласидан ўтувчи “Самарқанд-Қарши” йўлининг 34-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб бурилаётган С.П. бошқарувидаги “Volvо” русумли юк автомашинаси ён томонига бориб урилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид