Жаҳон | 11:08 / 03.10.2018
21615
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий университет ҳурмат тахтачасида Скрипални заҳарлаган шахснинг сурати аниқланди

Фото: Youtube /S6g65

Интернет фойдаланувчилари Рокоссовский номидаги Узоқ Шарқ олий ҳарбий умумқўшин қўмондонлик мактабининг «битирувчи-қаҳрамонлар» ҳурмат тахтачасида Анатолий Чепиганинг суратини аниқлашди. Стенддаги фотосурат «Одноклассники» фойдаланувчиларидан бирининг «ДВОКУ 92 — 25 йил сафда» номли альбомида эълон қилинди. Дастлаб «Двач» имижборди фойдаланувчилари суратларга эътибор қаратишди.

Бундан ташқари, альбомнинг кейинги суратида Совет Иттифоқи ва Россия Қаҳрамонлари номи ёзилган стела фонида бир гуруҳ шахслар тасвирланган. Россия Қаҳрамонлари рўйхатида А.В.Чепига ҳам бор.

Аввалроқ, «Новая Газета» Чепига Қрим Россия Федерацияси таркибига кирганидан сўнг Россия Қаҳрамони унвонини олгани ҳақида хабар берганди.

Британия оммавий ахборот воситаларининг фикрича, айнан Сергей Скрипални заҳарлашда гумонланаётган Руслан Бошировнинг ҳақиқий фамилияси айнан Чепигадир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чепиганинг собиқ қўмондони баёнот берганди.

Мавзуга оид