Жаҳон | 10:34 / 03.10.2018
25597
2 дақиқада ўқилади

Фалокатли қурғоқчилик яқинлашиб келаётгани тахмин қилинди

Фото: Pixabay

Хитойлик олимлар глобал ўртача ҳароратнинг ўсиши сабаб келиб чиқадиган қурғоқчиликка нисбатан заиф бўлган сайёрадаги минтақаларни маълум қилишди. Тегишли лимитлардан ошиб кетиладиган бўлса, сувдан фойдаланиш имконияти бутун дунё бўйлаб камаяди. Бу ҳақда Phys.org’даги матбуот учун хабарномада айтилади.

Глобал ҳарорат сувдан фойдаланиш имкониятига қандай таъсир қилишини баҳолаш учун тадқиқотчилар табиатда оддий иқлим шароитида сув айланишининг ҳолатини тасвирлайдиган назарий моделни қўллашди. Олимлар 2015 йилги Париж битими билан назарда тутилган турли хил сценарийлардаги цикл билан нима содир бўлишини аниқладилар. Унга кўра, глобал ўртача ҳарорат ўсиши иқлим ўзгаришининг фалокатли сценарийси олдини олиш учун Цельсий бўйича 1,5 даража билан чекланиши лозим.

Мақсадга эришилса, Шарқий ва Жанубий Осиё, Шарқий ва Ғарбий Африка, шунингдек, Марказий Европа каби ҳудудларда чучук сувдан фойдаланиш имкониятининг пасайиши мўтадил бўлади. Шу билан бирга, ушбу сценарийда Шимолий Осиё, Жанубий Африка, Жанубий Европа, Ўрта Ер денгизи, Гренландия, Исландия ва Аляскада тақчиллик пайдо бўлади. Ҳарорат ўсиши чегараси ошиб кетса, бутун дунё бўйлаб сув таъминоти миқдори камаяди ва 117 миллион киши қурғоқчиликдан азият чекади.

Мавзуга оид