Спорт | 09:41 / 04.10.2018
20587
1 дақиқада ўқилади

Макгрегор бокс қоидалари бўйича Мейвезер билан жангга рози бўлди

Фото: REUTERS

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича ирландиялик жангчи Конор Макгрегор бокс қоидаларига мувофиқ кичик Флойд Мейвезер билан реванш жанг ўтказишга тайёрлигини билдирди.

2017 йилда Макгрегор махсус WBC Money Belt унвони учун жангда Мейвезердан мағлубиятга учраганди.

«Мен келажак учун бир нечта вариантларни кўриб чиқяпман. Албатта, рўйхатда бокс ҳам бор. Мен бундай имкониятлардан доим мамнунман.

Агар Мейвезерда менга қарши октагонда чиқиш учун жасорати етса, бу нима билан тугашини кўриш қизиқ бўларди. Аммо, мен у билан бокс бўйича рингда яна учрашишга тайёрман. Агар у жанг қилишни хоҳласа, реванш қиламиз», - дея Макгрегорнинг сўзларини келтиради Boxing News 24.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов Макгрегор билан жангдан аввал ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилганди. 

Мавзуга оид