Жаҳон | 12:21 / 05.10.2018
8940
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДР асосий ракета полигонини бузиш ишларини тўхтатиб қўйди

Фото: REUTERS

Август ойи бошида Шимолий Корея ҳукумати ўзининг асосий ракета полигонини бузиш бўйича ишларни тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги Жон Хопкинс номидаги университет ҳузурида фаолият юритувчи 38 North таҳлил маркази тадқиқотига асосан хабар бермоқда.

Июль ойи охирида ушбу тадқиқот гуруҳи Шимолий Корея ракета двигателлари синовдан ўтказилган Сохэ полигонидаги асосий объектларни бузиш ишларига киришгани ҳақида хабар қилганди.

Марказ мутахассислари 27 сентябрь кунги сунъий йўлдош суратларига асосланиб, бузиш ишлари тўхтатилгани ҳақидаги хулосага келишди.

Экспертларнинг фикрига кўра, полигонни бузиш ишларидаги паст фаоллик турли сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Уларнинг орасида - халқаро кузатувчиларнинг объектга ташриф буюришига тайёргарлик кўриш. Бундан ташқари, марказ 7 октябрь АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг КХДРга иккинчи ташрифидан кейин полигон йўқ қилиниши мумкинлигини ҳам истисно этмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР қанча ядро қуролига эгалиги айтилганди

Мавзуга оид