Иқтисодиёт | 10:51 / 06.10.2018
19928
4 дақиқада ўқилади

AMILOV қандолат фабрикаси: замонавий ускуналар, кенг ассортимент ҳамда юзлаб янги иш ўринлари

2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини кенг кўламли ислоҳотлар ва жадал ривожлантириш бўйича чет эл инвестицияларини жалб қилиш ҳамда янги технологик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Жорий йилнинг ёзида «Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун саноат комплексини ташкил қилиш бўйича» инвестицион лойиҳалардан бири муваффақият билан якунланди. Ушбу лойиҳа AMILOV қандoлат фабрикасидир.

Фабриканинг умумий майдони 20 гектар бўлиб, ишлаб чиқариш учун ажратилган майдон 35 000 м2 ташкил қилади. Технологик линиялар монтажи ҳамда маҳсулотларнинг лаборатория синовлари Mossa Engineering (Россия) компаниясининг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди. Фабрика жаҳон стандартлари ва нормаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилган. Қандолат фабрикасининг қурилиш ишлари билан кўплаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширган Discover invest компанияси шуғулланди.

Бугунги кунга келиб, фабрика кенг ассортиментли маҳсулотларни таклиф қилмоқда: печенье, вафли, мармелад, маршмеллоу, карамель ва конфетларнинг бошқа турлари, шунингдек шоколад маҳсулотлари, сутли ҳамда қора шоколад, турли начинкали плиткалар.

Ҳозирда фабрикада ун ҳамда шакарли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, мармелад, карамелларнинг турли хиллари учун мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган линиялар ишлаб турибди. Технологик линиялар фаолияти 2018 йилнинг ёзида бошланган.

Фабрика замонавий ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, ускуналар Европанинг етакчи компаниялари томонидан етказиб берилган. Хусусан:

- Hebenstreit (Германия) – турли вафлилар ишлаб чиқариш учун;

- TFT (Германия) – аэролаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун;

- Winkler und Dunnebier Suesswarenmaschinen GmbH (Германия) - шоколад маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун;

- Sollich (Германия) – қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун;

- Chocotech (Германия) – FROZENSHELL шоколадли конфетлар ишлаб чиқариш учун;

- Hansel Proccesing (Германия) – начинкали ва начинкасиз карамелларни ишлаб чиқариш учун;

- Aasted (Дания) – технологик қийин бўлган конфетларни ишлаб чиқариш учун;

- Buhler (Швейцария) – Швейцария технологияси бўйича шоколадли массалар тайёрлаш учун;

- HAAS (Австрия) – вафлели крекерлар ишлаб чиқариш учун;

- Polin (Италия) – печенье ишлаб чиқариш учун.

Қандолат фабрикаси ўз маҳсулотларини ёрлиқларга солиш учун Европанинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган автоматлаштирилган линияларидан фойдаланади. Улар – Cavanna (Италия), Theegartenpactec (Германия), Bosch (Голландия), Loesch Pack (Германия). Мазкур ускуналарнинг асосий ютуғи шундаки, улар ёрлиқлаш тизимини олдиндан лойиҳалаштиради, турли формадаги маҳсулотларни Европа талаб стандартлари асосида ёрлиқлаб бера олади.

Фабрика фойдаланадиган барча ускуналар экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради. Лойиҳанинг муваффақиятли ташкил этилгани эса, ёш ҳамда шижоатли мутахассисларни янги иш ўринлари билан таъминлашга имкон яратди. Бугунги кунга келиб 650 дан ортиқ мутахассис иш билан таъминланди.

Фабрика раҳбариятининг ишонч билдиришича, мазкур ишлаб чиқариш қуввати Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб, бюджетга тушумларни ошириб, Ўзбекистон бозорини сифатли ва кенг кўламли қандолат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид