Спорт | 23:10 / 07.10.2018
66329
6 дақиқада ўқилади

Конор ва Хабибнинг жанги ижтимоий тармоқлардаги ўзбек мухлислари томонидан қандай кутиб олинди?

UFC жанги бўйича ирландиялик Конор МакГрегор ва россиялик Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг ва ундан кейинги содир бўлган шов-шувли воқеалар ўзбекистонлик мухлисларда қандай таассурот қолдирди? «Фейсбук» ва «Твиттер»да мухлислар жанг ва ундаги ҳодисаларни юмор аралаш қаршилашган бўлса, «Инстаграм»да ҳаттоки қизлар жанг тафсилотларини жиддий муҳокама қилишганига, ҳаттоки бир бирлари билан тортишиб кетишганига гувоҳ бўлдик.

«Фейсбук»дагилар нима дейди?

Мухаммад Шакур: Катта жанглардан аввал ва кейин бўладиган машмашалар атайин оммада қизиқишни орттириш учун қилинади. Сабаби — пул. Трансляцияни сотиб олиш катта пул туради. Сотиб олган телеканаллар ҳам фойда кўришади — рейтинг ҳамда рекламадан тушадиган пул.

Бундай пайтда рингда нима содир бўлишига қизиқамиз, албатта, аммо ринг АТРОФИДА нималар бўлаётганини англаш ва ёдда тутиш керак. Шу билан бирга ботинда бўладиган ишлар ҳам бор — берилиб кетиб, ўзимизни йўқотиб қўйганимизда қувонадиган кўзлар ҳам бор...

Аслан Умар: UFC — ҳаром! Юзга уриш ҳаром! Гуноҳкор Мўминнинг шаънини булғаш ҳам ҳаром! Мунофиқ эмас у бола. Қилаётган ҳаром ишига очиқчасига раддия бермади ҳеч қаерда ҳалол деб. Ҳаёт тарзи оила ва ижтимоий ҳаётида унча мунча мўминлар қилолмаган ишни қиладиган бола. Шахсга нисбатан жа қаттиқ гапирворманглар. Аллоҳ ҳидоятласин бу болани, охирини хайрли қилсин...

Ирода Рустамова: Конор ҳадеб жиннича қилиқлар қилганидан билгандим ютқазиб қўйишини. У мақтаниб юрди, Хабиб эса Аллоҳни кўп марта эслади. Мана шунгаям ютди.

Zafar Abdullaev: Тўғри иш қилди Хабиб. Гонорарининг Хабибга кераги йўқ, Рамзон Қодиров братан икки баравар қилиб беради пулни!

Камолиддин Акбаров: Холис айтганда, Хабиб тўғри иш қилмади. Бутун дунёга анавининг масхарабозлигини исботлаб қўйди, тамом! Бундан ошиқ уларга аламли жазо йўқ эди.

Bahadir Can: Ҳожибой бўлганда нима деган бўлар эди:

«Хабиб — прав. Тўғри қилади! Хабибда ҳеч қандай айб йўқ эди. Икки метр нарида Конорнинг мураббийи биннарса-биннарса деб қўйди-да. Бу эшитиб қолди. Биз эшитмадик. «Нима дединг? Биннарса дегандай бўлдингми?» деди. Рингни бир бурчагида Конор чала сўйилган хўроздай ётибди. Хабиб рингдан ирғиб ўтиб, Конорнинг мураббийини дўппослаб қўйди. Бутун жаҳон у-у-у-у деворди. Қўрқмасдан чиқиб кетди! Чунки у Хабиббой-да! У ўзимизни ўзбек. Таги ўзбекистонлик. Ўзбеклиги бор. Қизиққон-да. Ҳақиқат талаб қилди. Қўрқмади. «Ҳей! — деди. — Чемпионатинггаям... Ўша олтиндан бўлган камаринггаям деди.

Юракни қаранг. Қўрқмаганини.

Ўйининггаям...

Рингинггаям...

Рингингни директоригаям...

Судьяларинггаям деди. Шартта чиқиб кетди.

Россияда Путин кутиб олиб, «тўғри қилдинг,» деди. «Сен мусулмонларни обрўсини, ор-номусини сақлаб қолдинг. Доғистонда Шайх Шомилдан кейин иккинчи тарихий қаҳрамонга айландинг», деди. «Сенга ўша олтин камар керакми. Мен ўзим 15та ясаб бераман», деди.

Хабиб жангни рингда бошлаб, ташқарида тугатди».

Бахтиёр Т.: Ҳабиб жангдан кейин жуда катта хато қилди. Конор таслим бўлгандан кейин, хотиржамлик билан қўлини юқори кўтарса бас эди. Шунда у бутун дунё миқёсида қаҳрамон бўлар эди. У эса, ёш болага ўхшаб, оммага сакраб тушиб, одамлар билан уришиб юрибди...

Nonick Votamgin: Яна бир версия — реванш бўлади. Реванш бўлиши учун ҳам жанг охирида шунақа тўполон бошлаган бўлиши мумкин.

Хабиб – Конор булар оддий ўйинчи, уларнинг ортидаги асосий ўйинчиларга пул топиш биринчи ўринда туради!

Бугунги гонорарни олишди, реванш бундан-да катта фойда келтиради, бу — аниқ. Балким реваншда Хабиб яна ютар, лекин бу инвесторлар учун унчалик муҳим эмас. Спорт — бу бизнес! Хуллас, жанг режали бўлган бўлиши мумкин.

«Твиттер»дагилар нима дейди?

@hamzaevr: Хабибнинг ғалабасидан хурсандмисизлар энди?! Шоумен Конор бутун дунё олдида шарманда бўлгани қолди. Катта гапирмаслик керак эди!

@Javlon1703: Твиттер аҳли Хабибнинг ютуғини кам муҳокама қиляпти. Демак, Конорнинг мухлислари Ўзбекистонда ҳам кўпроқ шекилли.

@Karshiev_A: Бўлди, Хабибга камар ҳам йўқ! Яна катта «соққа»га жанг бўлади. Хабибнинг рингдан ошиб тушиши UFCга яна жанг уюштиришга имкон туғдирди.


«Инстраграм»дагилар муҳокамаси

dina_baby_girl_m: Хабиб ҳадеб қучоқлаволиб урушди, зерикарли жанг бўлди, эркин курашга ўхшаб. Конорни қучоқлаволиб ўтирди. Зарба бериб уришса, ютқазарди.

margubaabdullayeva.35: Хабиб чўчқадай семириб ётибди, яна Конор эркакчасига урушди, вазни камлиги билиниб турибди. Хабиб ҳечкиммас, барибир Конор мен учун чемпион. Хабиб ўзидан кетиб қолди, энди суд уни ўзидан кетказади. Рости, Конорнинг инсонийлигининг ўзи унинг чемпионлиги. Чунки у қанча рак касалига чалинган мухлисларига ёрдам қилган. Хабибнинг фақат камари бор, холос.

hulkarhaitova: Чемпионликдан ҳам маҳрум бўлиши мумкин экан. Бу — спорт, ўзини кўрсатиш керакмас эди. Ўйин тугагандан кейин ўйин бошлади ва асл юзини кўрсатди. Ўзини босволиши керак эди. Яхшиям полициячилар бор, ўпкасини босолмаган спортчиларни кўрдик, бекорга ўлиб кетди…

non_usernames: Афсуслар бўлсинки, лекин бу гап тўғри. Бу инглизлар Хабибни еб ташлашади энди. Пул-ку майли, Хабиб бепул уришаман керак бўлса Конор билан деган эди. Гап пулдамас, келаси жангдан ишлаб олаверади пулни. Лекин карьерасига ёмон бўлди.

Мавзуга оид