Кремль россиялик зобитларнинг кибержиноятларига муносабат билдирди
Кремль Нидерландия ва Америка Қўшма Штатларининг Россия армияси зобитлари томонидан содир этилган киберҳужумларга оид баёнотлари туфайли мамлакат Бош штаби ҳамда Мудофаа вазирлигида истеъфолар юз бермаслигини билдирди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 8 октябрь, душанба куни маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бундай турдаги маълумотлар, табиийки, бундай қарор учун асос бўла олмайди», - деди Песков.
4 октябрда Вашингтон етти нафар россияликни Қўшма Штатлардаги жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, бутун дунё бўйлаб компаниялар ҳамда халқаро ташкилотларга киберҳужумлар содир этишда айблади. АҚШ Адлия вазирлигининг билдиришича, уларнинг ҳаммаси «Россия армияси зобитлари ҳисобланади».
Улардан тўрт нафари Нидерландия томонидан Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ)га хакерлик ҳужумини амалга оширишга уринишда айбланмоқда.
Октябрь ойининг бошида оммавий ахборот воситалари APT28 хакерлик гуруҳининг Россия разведкаси билан алоқаси борлиги ҳақида ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sky News ГРУ агентларига қарши айбловлар Россияга «камситувчи зарба» бергани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13
Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг вояга етмаган фарзандлари ватанга қайтарилди
18:22
Россиядаги мигрант болаларга рус тили имтиҳони қачондан бошланиши белгиланди
16:28