Иқтисодиёт | 19:05 / 08.10.2018
15211
1 дақиқада ўқилади

Очиқ валюта позицияларининг янги лимитлари белгиланди

Марказий банк Бошқаруви қарори билан 2018 йил 15 октябрдан бошлаб, очиқ валюта позицияларининг янги лимитлари белгиланди.

Унга кўра, бир валюта учун очиқ валюта позицияси регулятив капиталнинг 5 фоизидан, жами валюталар учун эса регулятив капиталнинг 10 фоизидан ошмаслиги керак (ҳозирда ушбу лимитлар мос равишда 10 ва 20 фоизни ташкил этади).

Қабул қилинган ўзгаришлар тижорат банкларини валютадаги активларни янада самарали бошқариш, курс тебранишларидаги рисклар юзага келганда тезкор ҳаракат қилишга ундайди.

Шунингдек, яқин кунларда тижорат банклари ортиқча узун позицияларини сотишга мажбур бўлиши ортидан сўмнинг бир муддат яна мустаҳкамланишини кутиш мумкин бўлади.

Мавзуга оид