Иқтисодиёт | 11:33 / 11.10.2018
6211
1 дақиқада ўқилади

“Ўзагроэкспорт” олдиндан тўловсиз маҳсулотларни экспорт қилиши мумкин бўлган хорижий ташкилотлар рўйхатига янги позиция қўшилди

Фото: Pinterest

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзагроэкспорт” АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очилмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 августдаги 609-қарори билан тасдиқланган “Ўзагроэкспорт” АЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан ёки биринчи даражали хорижий банк кафолати расмийлаштирилмасдан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотлар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 8-позиция қўшилди:

Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.

Мавзуга оид