Қирғизистонда КХШТ машқларининг якуний босқичи бошланди
Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатларнинг «Ўзаро ҳамкорлик-2018» машқлари сўнгги босқичи Қирғизистондаги «Эдельвейс» полигонида бошланди, дея хабар беради РИА Новости РФ Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда.
Вазирлик маълумотларига кўра, машқлар доирасида Россиянинг Ту-22МЗ товушдан тез ҳаракатланувчи ракета ташувчи-бомбардимончиси «жангарилар» базалари ва ноқонуний қуролли тузилмаларнинг учта колоннасини аниқлади, авиация зарбаси оқибатида шартли душман йўқ қилинди.
Россиянинг Ту-95МС русумли стратегик ракета ташувчиси полигон узра парвоз қилган, унга Қозоғистондан Су-30СМ кўп функционал қирувчилари жуфтлиги ҳамроҳлик қилган. «Тимсоҳлар» - Ми-24 вертолётлари - ҳаво каруселини кўрсатди.
Таъкидланишича, машқларда «Искандер-М» расчётлари, «Су-25» ҳужумкор самолётлари ва Ми-8 вертолётлари ҳам иштирок этган.
10-13 октябрь кунлари Қирғизистоннинг «Эдельвейс» полигонида Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон иштирокидаги «Ўзаро ҳамкорлик-2018» машқлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024