Спорт | 16:26 / 15.10.2018
4762
2 дақиқада ўқилади

Лёв қачон истеъфога чақирилиши мумкинлиги хабар қилинди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар лигаси доирасидаги Францияга қарши ўйин натижасидан қатъи назар, ўз лавозимида қолади, деб хабар тарқатди Bild.

Нашрнинг аниқлашича, Германия футбол уюшмаси Нидерландия билан ўйиндаги йирик мағлубиятни Лёвда жамоани тайёрлантириш учун кам вақт қолгани билан боғлаган ва 2019 йил мартига қадар мураббийлар штабини ўзгартирмасликка қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Миллатлар лигаси доирасида Нидерландияга қарши кечган учрашувда Лёв жамоаси 0:3 ҳисобида таслим бўлган, бу натижадан сўнг терма жамоанинг қатор салбий рекордлари янгиланган эди. Хусусан, Германия ўз тарихида илк марта қаторасига уч учрашувда гол ура олмаяпти. Жамоа, шунингдек, 2018 йил ҳисобидан 5-учрашувда мағлуб бўлди ва ўз антирекордини такрорлади.

Йил охирига қадар бундестим яна учта учрашув ўтказади. 16 октябрь куни Миллатлар лигасининг 4-турида Франция майдонига сафар уюштирадиган жамоа ноябрда Россия билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади ва юқоридаги мусобақанинг сўнгги турида яна Нидерландия билан тўқнаш келади.

Франция – Германия ўйини баҳси, Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Мавзуга оид