Жаҳон | 00:46 / 16.10.2018
12643
1 дақиқада ўқилади

Америкалик актёр Трампни ҳокимиятдан четлатишга чақирди

ФОТО : ТАСС/Zelig Shaul, Zuma

Америкалик актёр Алек Болдуин демократик партиянинг Нью-Гемпширда ўтган тадбирида АҚШ президенти Дональд Трампни кескин танқид остига олди.

USA Today маълумотларига кўра, актёр АҚШнинг амалдаги маъмуриятини конгрессга оралиқ сайловлар вақтида “қонуний йўл билан” ағдариш кераклигини айтган.

“Америкада сайловлар орқали ўзгартиришлар киритиш русум ҳисобланади. Биз ҳукуматни расмий йўл билан ўзгартирамиз. Биз айнан шундай расмий ва қонуний йўл билан Дональд Трамп маъмуриятини ағдаришимиз керак”, деб айтган актёр.

Болдуин сайловчиларга мурожаат қилиб, уларни 6 ноябрдаги сайловларда тўғри танлов қилишга чақирган. Сайловларда вакиллар палатасининг тўлиқ таркиби (435 жой) ва сенат таркибининг учдан бир қисмидан кўпроғи (35 жой) аниқлаб олинади.

Болдуин Saturday Night Live шоусида Трампга бир неча бор пародия қилгани билан маълум ва 2017 йилда ушбу роли учун нуфузли “Эмми” мукофоти билан тақдирланган. 

Мавзуга оид