Light | 12:37 / 16.10.2018
57796
6 дақиқада ўқилади

Инсон танасининг мўъжизакорлиги ҳақида исботланган маълумотлар

Ушбу мақолада инсон танасидаги аъзоларнинг ажойиб хусусиятлари ҳақида сўз юритилади. Уларни ўқиб, чиндан ҳам инсон ҳали ўзини тўлиқ ўргана олмагани англаб етилади. Мақола ЎМИ Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган.

Кўзлар. Бизнинг кўзларимиз ҳеч қачон бургутники сингари ўткирроқ бўлолмайди. Бироқ инсоннинг кўзлари шу қадар сезгирки, агар Ер бутунлай текис бўлса, биздан 48 километр узоқликдаги ёниб турган чироқни кўришимиз мумкин.

Киндик. Киндигимизда бутун бир экотизим мавжуд. Биз уларни кўра олмаймиз, аммо инсон танасида бактериялар каби триллионлаб кичик организмлар бор. Аниқроқ айтганда, одамнинг киндигида кўплаб бактериялар мавжуд, улар шу қадар кўпки, тропик ўрмон ҳажмидаги экотизимни ташкил қилиши мумкин.

Тери. Теримизнинг ўсиши ҳеч қачон тўхтамайди. Ҳар сонияда 25 миллион янги ҳужайралар ишлаб чиқаришимизни ҳисобга оладиган бўлсак, бизнинг теримиз доим янгиланиб туради. Одамлар умри давомида 18 килограмгача терини йўқотишади.

Тук. Табиатда мутлақо туксиз одам йўқ. Ҳар бир инсоннинг, шу жумладан, аёллар танасининг ҳам ҳар бир квадрат сантиметри тук билан қопланган. Аммо у туклар жуда қисқа, енгил ва нозик бўлгани учун уларнинг аксариятини оддий кўз билан кўриб бўлмайди.

Ўпка. Бизнинг ўпкамизда 1609 км узунликдаги капилляр (майда қон томирлари) мавжуд. Агар ўпкамиздаги 300 000 000 капилляр бошидан охиригача чўзилса, АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Сан-Диего шаҳригача ёки тахминан 1609 км чизиқ бўйлаб чўзилиши мумкин.

Ҳужайралар. Бизнинг ҳужайралар ҳеч қачон шаклланишдан тўхтамайди. Ҳужайралар тананинг қурилиш блокларидир. Ҳар сонияда инсон танаси 25 миллион янги ҳужайра ишлаб чиқаради. Таққослаш учун, танамиз ҳар 13 сонияда Қўшма Штатлар аҳолиси сонидан кўпроқ ҳужайра ишлаб чиқаради.

Асаб импулслари. Асаб импулсларимиз соатига 402 километр тезликда ҳаракат қилади. Аслида, инсон бирор нарсага тегса ёки танасига игна билан санчилса оғриқ ҳиссини дарҳол сезади. Юқори даражада ривожланган асаб тизимимиз туфайли биз узоқ туришимиз керак бўлган нарсаларга миллисониядан камроқ вақтда жавоб беришимиз мумкин. Асаб импулслари шунчалик тезки, ташқи таъсирлардан келадиган сигналлар мияга соатига ўртача 402 километр тезликда келади.

Инсондаги сезги. Бизда бештадан ортиқ сезги бор. Одамлар бешта сезгига эга. Шунингдек, мувозанат, ҳарорат, оғриқ ва вақт каби 10 та муҳим ҳис-туйғулар мавжуд. Бундан ташқари, яна бақириш, ташналик ва тўлиқлик (тўкислик) ҳислари ҳам бор.

Порлаймиз. Биз қоронғуда нур таратамиз. Денгиз жониворлари сингари, одамлар ҳам табиий равишда биолюминесцентдир. Биолюминесценсия – юнонча сўз бўлиб, “тирик организмларнинг кучсиз нур ҳосил қилиш хусусияти” деган маънони ифода қилади. Бироқ биз чиқарадиган нур жуда заифдир. Шу сабабли кўзимиз уни ажратиб ололмайди.

Кўз ёши. Кўз ёшларимиз ҳис-туйғуларимизни сезади. Одамлар нима сабабдан йиғлаётганларига қараб тузилиши турлича бўлган кўз ёшларини ишлаб чиқарадилар. Қайғу, айбдорлик ёки бахт каби ҳис-туйғулар кўз ёшларнинг молекуляр тузилишида кескин ўзгаришларга олиб келади. Кўз ёшлари, худди қор парчалари каби, молекуляр тузилиши жиҳатидан бири иккинчисига ўхшамайди.

Инсон мияси. Бизнинг миямиз, асосан, сувдан иборат. Миямизда оз миқдорда гўшт ва тўқима мавжуд. Қолган 80 фоизи сувдан иборат.

ДНК (Тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан наслга ўтказиш вазифасини бажаради). Инсон ДНКси жуда аниқ бўлиб, кичик ўзгариш ҳам сизни бутунлай янги қиёфага айлантириши мумкин.

Акса уриш. Бизнинг акса уришимиз шамолдан ҳам кучли. Инсоннинг акса уриши амалий функцияга эга. Бу жараён бурун бўшлиғи ва томоқни ҳар қандай тўсиқдан тозалайди. Аксириш кучи шунчалик каттаки, у соатига 160 километр тезликдан ошади. 

Мия. Миямиз оғриқни сезмайди. Мия тананинг бошқа қисмларидаги оғриқ ҳиссини сезиши ва уни қайта ишлаши мумкин. Аммо миянинг ўзи оғриқни ҳис қила олмайди. Сизнинг қўлларингиз, оёқларингиз ва танангизнинг бошқа қисмларида мавжуд бўлган оғриқ сезгиси мияда йўқ.

Инсон бўйи. Бизнинг танамизда ҳар куни ўзгариш ва ўсиш тўхтамайди. Инсон тана аъзолари, бўйи туни билан ўсади. Одамлар кечқурунга нисбатан эрталаб 1 сантиметр баландроқ бўлишади. Кун давомида умуртқа дискида қисқариш бошланади ва кечга бориб танамиз қисқаради.

Атомлар. Коинотдаги юлдузлар сонига қараганда инсон танасида кўпроқ атом мавжуд. Барча моддалар молекулалардан ташкил топган ва молекулалар атомлардан иборат. Катта ёшдаги кишилар 7 октиллион атомдан иборат. 7 октиллион – 7 сонидан кейин 27 та ноль (7 000 000 000 000 000 000 000 000 000) бўлади деганидир. Бу эса коинотдаги юлдузлар сонидан икки баробар кўпдир.

Суяклар. Суякларимиз гранит каби қаттиқдир. Биз суякларни заиф деб ўйлаймиз. Бироқ суяклар гранит каби қаттиқ, кучлидир. Мисол учун, гугурт қутиси катталигидаги суяк қисми 8 тонна оғирликни кўтариб туриши мумкин.

Юрак. Инсон юраги танамиздаги бошқа мускулли аъзолардан кучлироқдир. Инсоннинг юраги кунига 24 соат ва ҳафтасига 7 кун давомида танамиздаги томирлар орқали қонни тинимсиз равишда ўтказиб туриши учун кучли бўлиши керак. Юрак мускуллари шу қадар кучлики, у қонни 9 метр узоқликка отадиган даражада босим ҳосил қилиши мумкин.

Мавзуга оид