Жамият | 20:42 / 17.10.2018
8431
2 дақиқада ўқилади

Андижонда халқаро қўл жанги марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Вилоятда қўл жанги спорт тури билан шуғулланувчи ёшлар сони мингдан зиёдни ташкил этади. Мазкур спорт тури бўйича турли халқаро мусобақаларда ғолиб  бўлаётган  жанг усталарининг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Ўтган ой андижонлик Сўғдиёна Жалолиддинова, Муҳайё Сотқинбоева ва Фаррух Хабибуллаевлар Россия давлатининг Тула шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлишди.

Куни кеча Андижон шаҳрида янги бунёд этилган халқаро қўл жанги маркази спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Спорт иншоотида махсус жиҳозланган учта машғулотлар залида бир вақтнинг ўзида 150 нафар атлет шуғулланиш имкониятига эга. Замонавий конференц зал, ечиниш ва ювиниш хоналари халқаро талаблар даражасида жиҳозланган.

Мажмуанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, қўл жанги спорт тури мутасаддилари ва Россия Федерациясидан келган меҳмонлар билан биргаликда марказда яратилган шароитлар билан танишишди.

Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ
мухбири

Мавзуга оид