Жамият | 07:17 / 17.10.2018
13858
2 дақиқада ўқилади

Қиш остонасида: Тошкентда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсонларга иссиқ кийимлар тарқатилди

Фото: Тошкент ШИИБ

Аниқ яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида 147 кишига иссиқ кийим-бошлар ва пойабзаллар тарқатилган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг расмий сайти.

Таъкидланишича, буюмлар шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент ШИИББ ходимларининг саъй-ҳаракатлари эвазига йиғилган.

Пойтахтдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бири эса оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсонларга ҳафтасига бир марта иссиқ овқат тарқатиш мажбуриятини ўз зиммасига олганини эълон қилди. Мана, икки ойдирки, улар ҳафтанинг ҳар шанбасида улар реабилитация марказига келиб, бу ерда сақланаётган инсонларга таом пишириб бериш билан шуғулланишмоқда.

Биз бошпанасиз ва ҳужжатларсиз қолган инсонларга ёрдам қўлини чўзиш истагида бўлганларга яна бир бор манзил ва уланиш телефонларини эслатиб ўтамиз: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3-уй.

Фото: Тошкент ШИИБ

Алоқа телефонлари: (98) 367-07- 08 (Марказ бошлиғи Одил Ботиров), (98) 366-01-07 (Марказ бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Баратов).

Мавзуга оид