Ўзбекистон | 17:47 / 17.10.2018
5366
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистондаги 20та турли вазирлик ва идораларга қарашли 12 мингдан зиёд кутубхоналарнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш ва халқаро тажрибани жорий этиш мақсадида Ўзбекистон кутубхоналари ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 

Ассоциациянинг асосий вазифалари этиб ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқиш, таклиф ва тавсиялар киритиш, кутубхоначилик ишини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда уларни холис экспертизадан ўтказиш, истиқболли режалари ва дастурларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижаларининг ошкоралигини таъминлаш, кутубхоначилик иши ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш кутубхоначилик ишининг барча соҳалари ва кутубхона жараёнларига алоқадор ахборот технологиялари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, уларни мувофиқлаштириб боришни  қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш кабилар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев ҳам иштирок этди. Унда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Агентлик тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона директори Алишер Абдуазизов ассоциация раиси этиб сайланди.

Мавзуга оид