Спорт | 09:43 / 19.10.2018
13406
2 дақиқада ўқилади

Элнур Абдураимов проф-рингдаги иккинчи жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказди. Калифорния штати Индио шаҳридаги “Fantasy Springs Casino” аренаси мезбонлик қилган баҳсда ўзбекистонлик боксчига америкалик чарм қўлқоп устаси Жованни Гонсалес рақиблик қилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ Элнур америкалик бошқа бир боксчи Хосе Салинасга қарши рингга кўтарилиши керак эди, лекин жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарди.

Гонсалесга қарши жангни катта устунлик билан бошлаган Абдураимов иккинчи раундга келиб рақибини нокаутга учратди. Бу Элнурнинг иккинчи жангдаги иккинчи нокаутли ғалабаси бўлди.

Маълумот учун, Гонсалес проф рингда 7 та жанг ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган, 2 та жангда мағлубиятга учраганди. Элнур эса сентябрь ойи охирида проф рингдаги дебютини америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратиш орқали нишонлаган эди.

Мавзуга оид