Андижонда пахтага жалб этилган таҳририят бош муҳаррирининг ўғлини юк машинаси уриб кетди
«Андижоннома» газетаси бош муҳаррирининг ўғли Саиджаҳон Холдаровни пахта теримидан қайтаётганида катта йўл ёқасида юк автомашинаси уриб кетган. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда. У шошилинч равишда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига оғир аҳволда ётқизилган.
Маълум бўлишича, отаси Саидаҳмад Шукуров бош муҳаррирлик қиладиган «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририятида компьютер оператори вазифасида ишлаб келаётган 24 ёшли Саиджаҳон Холдаров 20 октябрь, шанба куни бир гуруҳ ҳамкасблари билан пахта теримига борган. Воқеа соат 18 лар чамаси Қўрғонтепа туманида, даладан қайтишаётган чоғда содир бўлган. Уни катта йўлда «ЗИЛ» русумли юк машинаси уриб кетган.
«Kun.uz» манбасининг маълум қилишича, пахта мавсуми бошлангандан буён қатор ташкилот, муассаса ва идораларнинг ходимлари йиғим-теримда қатнашиб келишмоқда. Жумладан, «Андижоннома» таҳририятининг 10-15 нафар ходими ҳам ҳар куни пахта теримига жалб этиб келинмоқда.
Маълумот учун, «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари Андижон вилояти ҳокимлигининг нашри ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024