Light | 20:24 / 24.10.2018
33872
6 дақиқада ўқилади

Ҳаётингизда зўриқишлар кам бўлиши учун воз кечиш керак бўлган одатлар

Ўзгаларнинг сиздан кутган истакларини оқлашга ҳаракат қиласиз ва ўзингизни унутасизми? Бас қилинг, ана ўшанда ҳаётингиз бироз енгиллашади.

Ҳаётни кўпинча ўзимиз мураккаблаштирамиз. Натижада зўриқиш ҳаётимизнинг бир қисмига айланади. Бироқ барини ўзгартириш мумкин: нимани қандай бажариш мумкин эмаслигини ёдда тутинг ва зўриқиш билан хайрлашинг.

Фото: Pixabay

1. Мавҳум мақсадлар белгилаш

Мақсад вақт чекловлари ва аниқликни ҳисобга олган ҳолда белгиланмаган бўлса, унга эришиб бўлмайди. Нимадир қиляпсиз, аммо унинг натижаси кўринмаяпти. «Кўп пул хоҳлайман» - муваффақиятсиз мақсадга бир мисол. Агар катта мақсадни бир неча кичикларига ажратиб, устуворликларни  белгиласангиз, омадга эришиш имкони бир неча марта ортади:

«Мақсадим ойига 5 миллион сўм ишлаб топиш. Унга эришиш учун эса лавозимим кўтарилиши лозим. Бундай лавозимга кўтаришлари учун инглиз  тилимни Upper Intermediate даражасига етказишим керак. Бунинг учун менга ярим йил керак бўлади».

Ана энди орзуингиз аниқ, ўлчанган ва устувор кўринишга эга бўлди – инглиз тили даражасини ярим йилда бир босқичга кўтариш.

2. Барига ҳозир ва дарҳол  улгуриш

«Мен учун ҳозир нима аҳамиятга эга?» - айнан шу саволга жавоб бериб, ҳаётингизни устувор вазифага вақт қоладиган қилиб ташкиллаштиринг.

Тезкор вазифаларни муҳимидан ажратишни ўрганинг.

3. Ўзингизни ўзгалар билан таққослаш

Сиз ва ўзгаларнинг мақсадлари, бошланғич маблағи, имкониятлари ва шахсий хусусиятлари турлича. Кўпинча ўзгалар билан солиштириш ўзингизга ачинишга олиб келади.

Таққослашингиз мумкин бўлган ягона инсон бу – ўтмишдаги ўзингиз. Ўз муваффақият ва мағлубиятларингизга қараб йўналиш белгиланг. Хатоларни топинг ва улар устида ишланг.

4. Фақат ўзгаларга ишониш

Агар сиз учун бошқалар бажаришини кутиб ўтирсангиз, бунинг якуни ёқимли бўлмаслиги тайин. Сизга ёрдам қўлини чўзишга тайёр бўлган кишиларнинг борлиги яхши. Бироқ баъзида ҳодисалар сизнинг фойдангизга бўлмаслиги мумкин.

Қийинчиликларни бир ўзингиз енгиб ўтишингизга тўғри келадиган вазиятларга тайёр  туринг.

Фото: Pixabay

5. Ўзгаларнинг истакларини оқлаш учун яшаш

Яқинлар орзуларини амалга оширишга ҳаракат қилиб, ўзингизнинг мақсадларингизни унутиб қўясиз. Ахир сиз ўз ҳаётингизни яшашни истайсиз. Шундай эмасми?

6. Ўзгаларни ўзгартиришга ҳаракат қилиш

Ўзгаларга ўзлари истагандек яшаш имкониятини беринг. Уларни ўзингизга мослаштиришга ҳаракат қилманг. Эҳтимол, бунга муваффақ бўларсиз, бироқ у сизга хурсандчилик олиб келмайди.

7. Ҳис-туйғуларни ичда сақлаш

Салбий ҳислар тўпланади ва зўриқишга олиб келади. Эртами, кечми улар ташқарига чиқади. Одамларга сизни хавотирга солаётган нарса ҳақида дарҳол айтинг. Агар зарур бўлса, руҳшуносга мурожаат қилинг. Бу –нормал ҳолат.Ўз туйғуларингиздан уялманг.

8. Муаммоларни ҳал қилмаслик

Муаммоларни тўпламай, қадам-бақадам, бирма-бир бартараф этиш осонроқ.

9. Доимий равишда айбдорлик ҳиссини туйиш

Кеч қолсангиз, ваъдангизни бажармасангиз ноқулай ҳолатга тушасиз.

Бироқ айрим ҳолатларда айбдорлик ҳисси ташқаридан юқтирилади: «Сен менга ёрдам бермадинг. Ишончимни оқламадинг». Бу киши учун бошқариш усули, сиз учун эса – зўриқиш манбаи.

10. Доим «ҳа» дейиш

Чиройли рад этиш ҳам санъат. Бироқ уни ҳам ўзлаштириш лозим. Акс ҳолда иродасиз ходимга айланиб қоласиз.

11. Майда нарсалар сабаб хавотирланиш

Айрим кишилар майда нарсаларга катта эътибор қаратишади. Бу эса зўриқишнинг қўшимча манбаи. Агар муҳимни иккинчи даражалидан  фарқлашга ўрганилса, бу одатни бартараф этиш мумкин.

12. Тартибли одам бўлмаслик

Бу кун тартибига ҳам, столдаги тартибсизликка ҳам бирдек тегишли. Доимий равишда чексиз хаосда яшаш осон эмас. Шунинг учун ўзингизни тартибли бўлишга  ўргатинг.

13. Ўз-ўзига ишонмаслик

Ўз-ўзига ишонмаслик ва комплекслар – кўплаб салбий ҳолатларнинг сабаби. Жумладан, зўриқишнинг ҳам.

14. Янгиликларни томоша қилиш ва ўқишга ўта киришиб кетиш

Салбий маълумотларни фильтрлай олмайсиз. Шахсий муаммоларингизга глобал даражадагилари ҳам қўшилади. Бу эса зўриқишдан халос бўлишга ёрдам бермайди.

15. Хобби ҳақида унутиш

Хобби зўриқишдан чалғишда ёрдам беради. Ўзингиз ёқтирган иш билан банд бўлганингизда ҳузур-ҳаловатга эга бўласиз.

Фото: Pixabay

16. Жуда кўп вазифани ўз бўйнига олиш

Имкониятларингизга ортиқча баҳо бермасликка ҳаракат қилинг. Ҳар бир кишининг ўз чегараси бўлади. Сиз ўз чегараларингизни ҳис қилишни ўрганинг.

17. Доимий равишда кеч қолиш

Нафақат ўзгаларни уялтирасиз, балки ўзингизни ҳам зўриқишнинг қўшимча порцияси билан сийлайсиз. Виждонингиз қийналади. Айрим ишларни эртанги кунга қолдиришга тўғри келади.

Белгиланган вақтда етиб келиш учун режаларга синчковлик билан аҳамият беринг.

18. Ҳордиқ ҳақида унутиш

Дам олиш – муҳим. Акс ҳолда, ҳиссий ёниш содир бўлади. Барча тезкор ишларни якунлагач, ноутбукни ёпинг ва танаффус  қилинг. Дам олиш кунларини ҳордиққа бағишлаш учун барча ишларни ҳафта давомида якунланг.

19. Ўтмишни ўйлаб ачиниш

Ўтган ишга ачинманг. Энди ҳеч нарсани ўзгартира олмайсиз. Келажакда айнан шундай хатоларга йўл қўймаслик учун хулосалар чиқаришингиз мумкин.

Мавзуга оид