Жаҳон | 07:47 / 25.10.2018
12772
2 дақиқада ўқилади

Довулдан кейин Гавайидаги ороллардан бири сув остига кетди

Фото: Google Maps

Гавайи архипелагига кирувчи ороллардан бири “Валака” довулидан кейин сув остига кетди. 

АҚШнинг балиқ ва ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш хизмати сунъий йўлдошларидан олинган маълумотларга кўра, Шарқий ороли тўлиқ сув остига ғарқ бўлган. У шимоли-ғарбий атоллдаги катталиги бўйича иккинчи орол бўлган. Унинг узунлиги бир километрни, эни 120 метрни ташкил қилган. Оролда йўқ бўлиб кетиш ёқасида турган яшил денгиз тошбақаларининг ярмига яқини яшаган. 

Архипелаг 24 та орол ва атоллдан ташкил топганди. Олимлар иқлим ўзгариши туфайли бошқа ороллар ҳам йўқ бўлиб кетишидан хавотирланишмоқда.

Мавзуга оид