Ўзбекистон | 16:13 / 25.10.2018
61280
1 дақиқада ўқилади

«Мен билмайман». Жамшид Қўчқоров 100 минг сўмлик купюра ҳақида гапирди

Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров 100 минг сўмлик купюра ҳақида берилган саволга жавоб қайтарди.

«Бу масала билан Марказий банк шуғулланади. Бир нарсани тушунинглар, купюрани муомалага чиқариш ҳақидаги эълон барибир бирданига берилмайди. Уни босиб чиқариш, тайёрлаш керак, президент томонидан тасдиқланади. Фақатгина шундан сўнг. Ҳозир эса, агар мен бу ҳақда қандайдир маълумотга эга бўлганимда ҳам, буни айтмаган бўлардим. Бироқ, айни дамда ҳақиқатдан ҳам билмайман. Бу масала билан фақат Марказий банк шуғулланади», - деди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк 100 минг сўмлик купюралар чиқиши ҳақидаги хабарларни яна бир бор рад этганди.

Бундан аввал Жамшид Қўчқоров ноннинг нархи оширилмагани, балки эркинлаштирилгани ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид