Спорт | 13:04 / 27.10.2018
44926
2 дақиқада ўқилади

Америкалик енгилмас яккакурашчи Нурмагомедовни жанг ўтказишга чақирди

Фото: Global Look Press/Then Chih Wey

Америкалик енгилмас аралаш яккакурашчи Бен Аскрен енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

Бунинг учун америкалик спортчи Хабибга бошқа вазн тоифасига ўтишни таклиф қилган. Нурмагомедов 70 кг гача вазн тоифасида чемпионлик унвонига эга, бироқ жанглардан олдин анчагина вазн ташлайди.

Таъкидланишича, Хабибнинг жанглар ўртасидаги вазни одатда 85 кгдан юқорироқ бўлади. У 15 кг вазнни жанг олдидан вазн ўлчашгача тахминан 45 кун қолганда ташлашни бошлайди. 

“Хабиб, мен сен билан ММАнинг дунёдаги энг яхши жангчисини аниқлаш учун 165 фунтгача (ўрта ярим вазн, 75 кггача) вазн тоифасида учрашаман. Менга вақтни айт ва координаталарни жўнат”, деб ёзган Аскрен твиттерда.

Аскрен ONE Championship чемпионлик камари соҳиби ҳамда Bellator’нинг собиқ чемпиони ҳисобланади. У ўтказган барча 18 жангида ғолиб бўлган.

Аввалроқ ONE Championship ва UFC ўзаро жангчилар алмашган. Унга кўра, UFC’нинг энг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Деметриус Жонсон айнан Аскрен билан ўрин алмашган.

Мавзуга оид