Иқтисодиёт | 21:20 / 06.11.2018
28441
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти фармони билан Ориф Бўтаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

У бу лавозимда октябрь ойи бошида Қаҳрамон Арипов ўрнига Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтиб кетган Шерзод Хаджизадаев ўрнини эгаллади.

Ориф Бўтаев бунгача Марказий банкнинг Кредит ахборотларининг давлат реестрини юритиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Маълумот учун, Марказий банк раисининг 6 нафар ўринбосари бор, булар Ориф Бўтаевдан ташқари, биринчи ўринбосар Тимур Ишметов, шунингдек Илҳом Норқулов, Шуҳрат Отабоев, Ботир Зоҳидов ва Адҳам Рустамович Исломов ҳисобланади.

Мавзуга оид